Жаҳон | 19:29 / 09.02.2017
7919
2 дақиқада ўқилади

Путин Эрдўған билан ИШИДга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида келишиб олди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон мулоқоти ўтказди. Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар Суриядаги вазият масаласи хусусида гаплашишган.

«Бугун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия республикаси раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Давлат раҳбарлари халқаро терроризмга қарши кураш масаласида фикр алмашишди», дейилган хабарда.

«Сурияда ИШИД ва бошқа террористик гуруҳларга қарши ҳарбий ҳаракатларни мувофиқликда олиб боришга ваъдалашилди», — дейилган расмий хабарда.

Қайд этилишича, томонлар Суриядаги ҳарбий низоларни ҳал этишда Остона ва Женевада ўтказилган музокараларнинг амалда бажарилиши бўйича фаол ҳаракат қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Путин мулоқот давомида Эрдўғанга Ал-Боб ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида туркиялик аскарлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ вазият юзасидан ҳамдардлик билдирган.

Бундан олдинроқ, Туркия бош штаби ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар доирасида, Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида 4 нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ва 15 нафари жароҳатланган ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид