Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Омскда барчаси тескари" - коммунал хизмат ходимлари машинадаги қорни кўчага қайта сочиб ташлашмоқда (видео)
Россиянинг Омск шаҳрида тиббиёт университети талабалари коммунал хизмат ходимларининг ғайритабиий ишини тасвирга туширишди. Улар шаҳар кўчаларидан бирига қор ташлаш билан банд бўлишган.
Роликда ишчилар юк машинаси кузовидан қорни йўлнинг қатнов қисмига яқин жойига ташлашаётганини кўриш мумкин.
Омск маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, қор майсаларга кўп йиллик ўсимликлар музлаб қолмаслигини учун атайин ташланган.
“Омск шаҳрининг “Йўл хўжалиги ва ободонлаштириш бошқармаси” бюджет ташкилоти мутахассислари томонидан совуқ об-ҳаво туфайли қор қатламини тиклаш бўйича чоралар қабул қилинди. 7 февралдан бошлаб майдонлардан йиғиб олинган тоза қорни ўсимликлар ўтказилган жойларга етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дея хабар берди Омск маъмурияти матбуот хизмати.
Мавзуга оид
22:04 / 13.05.2025
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади
20:14 / 16.10.2024
Президент топшириғи: 4700 та кўприк уч йил ичида таъмирланади
10:40 / 28.12.2023
Омскда Z ҳарфи бўлган машиналарга ўт қўйган фуқаро 15 йилга қамалди
23:01 / 21.08.2020