Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги Исо Термизий зиёратгоҳида бўлди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Буюк ватандошимиз ҳуқуқшунослик, табиатшунослик, табобат, илму нужум, тилшунослик, ахлоқ ва бошқа кўплаб соҳаларда асарлар яратган. Мусулмон оламида буюк муҳаддисларидан бири сифатида машҳур бўлган улуғ аждодимизнинг бебаҳо мероси бугунги кунда ҳам кенг ўрганилмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.
2016 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев мазкур зиёратгоҳга ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.
Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда. Мажмуа ёнидаги қабристон ободонлаштирилди, 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилди, сув, электр энергияси ва газ тармоқлари тортилди.
Ўзбекистон Президенти бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, мажмуани обод масканга айлантириш, зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024