Ўзбекистон | 22:22 / 14.02.2017
13617
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Германиянинг янги президенти Штайнмайерни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Германия федерал президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Германиянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди», — дейилади Мирзиёевнинг мактубида.

Ўзбекистон икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш, икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини, биринчи галда, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий-техник соҳаларда, шунингдек яқин маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришга ишонади.

«Давлатимиз раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайерни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Мавзуга оид