Жамият | 14:32 / 20.02.2017
11533
8 дақиқада ўқилади

Нима учун «Формула-1» пойгачилари фазогирлардан ҳам зўрроқ

Учувчилар тайёрлаш тизимининг мақсади янада кучлироқ бўлиш ёки мушакларни кўз-кўз қилиш эмас, балки уларни ортиқча юкламаларни учишга халақит бермаган ҳолда бемалол ўзига қабул қилиб олишига мослаштириб боришдадир.

Ўта юқори босим ва юкламаларга қандай тайёргарлик кўриш керак?

Сўнгги вақтларда «Формула-1» танқидчилари натижаларга ҳайдовчиларнинг алоқаси йўқ бўлиб бораётгани ҳақида фикр билдиришмоқда: болидлар замонавий ва технологик жиҳатдан кучайиб кетдики шу даражада кучайиб кетдики, эндиликда пойгалар компьютер ўйинларига ўхшаб қолди. Ҳеч қандай қийин ва хавфли нарса йўқ – ҳаттоки энг даҳшатли фалокатдан ҳам ҳеч қандай жароҳатларсиз чиқиш мумкин. Сал бўлса ҳам истеъдоди бор бўлган инсон унга ўтириб, техник қарорлар ёрдамида керакли даражада ҳаракатланиши мумкин.

Чемпион юраги

«Формула-1» - юрак нуқтаи назаридан спортнинг энг катта талаб қўйилган тури. Пойгачининг юрак уриши бир ярим соатли пойга вақтида дақиқасига 196 зарбага, ўта муҳим вазиятларда эса 207 юрак уришига етади. Спорт клиникаларининг тасдиқлашича, бошқа ҳеч бир спорт турида бундай юқори юрак уриши қайд этилмайди.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Пойганинг ҳар бир сониясини инсон учун деярли максимал бўлган юрак уришида ўтказишнинг ўзи камлик қилади. Ҳайдовчи юраги иш жараёнида жиддий ўзгаришларга дуч келади. Узун тўғри йўлдан сўнг тўхташ нуқтасига келганда юрак уриши 160-170га етади. Тўхташ жараёнининг ўзида эса пульс бироз ўсади – бу бир сония давомида 50-60 зарба кўрсаткичига қадар тушиб кетиш учун рўй беради. Ҳайдовчилар бундай ҳолатда одатда тезликни оширишади.

Шу билан бир қаторда, кокпитдаги ўртада ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражани ташкил этишини ёдда тутиш керак.

Ҳар қандай киши ҳам бундай ўзгаришларга бардош бера олмайди. Бўлажак ҳайдовчиларнинг юраги босим ва юкламаларни қабул қилишга жиддий текширувдан ўтказилади. Бироқ бу – маълум бир мушаклар массасидан ошиб кетмаслик учун сабаблардан ҳам биридир. Белгиланган даражага вазн ва имкониятлар туфайлигина эришиб бўлмайди. Шунчаки ҳар бир ортиқча мушаклар килограми юракдан қон билан таъминлашни талаб этади, бу эса уни ошиб бораётган босимда хавф остига қўяди.

Шу сабабдан Себ Феттель ҳафтасига 35 соат машқ олиб боришини эшитганингизда (футболчилар энг фаол мавсумолди йиғинда 30 соатдан шуғулланишади) – у бу вақтнинг ҳар бир дақиқасини тренажёр залида ўтказаётгани ҳақидаги фикрга бормаслигингиз лозим. Асосан бу узун ва кўп куч талаб этувчи машқлар бўлиб, улар айнан юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга қаратилган. Бунда спортнинг барча ўйин турлари – футбол, теннис, велокросс, триатлон, сузиш – барчасидан фойдаланилади.

Мақсад нафақат ўта юқори босимни ва юкламани кўтариш имконияти, балки тезликда тикланиш ҳамдир. Масалан, 15 километрли велокроссдан икки дақиқа ўтиб юрак уриши 80-85 зарбдан ошмаслиги керак. «Феррари» мураббийлари ўз пилотларини бассейндан тўпиқларда икки килограммли юк билан сузиб ўтишни тажриба сифатида қўллашгани ҳақида миш-мишлар юради. 

Чемпион мушаклари

«Формула-1» пилоти тренажёр залида ҳар куни икки соат вақтини ўтказса ҳам, ундан турли бодибилдинг машқларини кутиш керак эмас. Тайёргарликдан кўзланган асосий мақсад янада кучлироқ бўлиш ёки мушакларни кўз-кўз қилиш эмас. Шунчаки мушаклар машинани бошқаришга халақит бермаган ҳолда босимни яхши қабул қилиши лозим.

Энг катта юкламалар бўйин ва елка соҳасига тўғри келади. Одатда катта тезликда бурилишларда пилотларга бошнинг шлем билан биргаликдаги оғирлиги (25 килограмм) миқдорида юклама тушади. «Сузуки» ва «Интерлагос» алоҳида соҳалари энг қийин саналади – бунда оғирлик 35 килограммга тенгдир. Бундай ҳажмдаги оғирликни кўтариш учун жуда кучли бўйин керак бўлади.

Болиддаги бўйинга тушувчи босимга ўхшаш бўлган тренажёрлардан ташқари, тананинг бу қисмини ривожлантиришга ёрдам берувчи бир қатор бошқа машқлар ҳам бор. Пилот шлем кийиб, ёнбоши билан каравотга ётади. Бош кийимига махсус илмоқлар билан беш килограммли юклар уланади. Вазифа бошни горизонтал ҳолатда кўпроқ вақт ушлаб туришдан иборатдир. Пойгачи 10 дақиқа мобайнида бунга чидаб турса, тайёрланган деб ҳисобланади.

Шундан сўнг навбат қўлларга келади. Пилотлар учун панжаларни сиқиш кучи 60 килограммдан бошланади. Пойгачилар руль ғилдирагига ўхшаш бўлган махсус тренажёрдан фойдаланишади – унга шунингдек юкли штанга ҳам уланган. Руль буралса, юк кўтарилади ҳамда бурилишдаги юклама моделлаштирилади. Яхши тайёргарликка эга бўлган спортчи камида беш килограммли юк билан олти дақиқа вақтга бардош бериши керак.

Кейин эса қорин, елка, кўкрак мушакларига навбат келади. Бу жараён ҳам жуда муҳим. Тананинг бу қисмлари организм бўйлаб юкламаларнинг барқарор равишда тақсимланишини таъминлайди. Бунинг учун мураббийлар томонидан махсус машқлар ишлаб чиқилган. 

Умумий жисмоний ҳолатга ҳам катта эътибор берилади. Сабаби фалокат рўй берса, нафақат яхши машқ қилинган бўйин, балки бутун тана катта босимга учрайди. Масалан, Фернандо Алонсо Австралиядаги фалокатда 46 кг.лик юкламага дуч келди, бироқ ажойиб жисмоний ҳолати туфайли деярли зарар кўрмади (қовурғалари бироз жароҳатланган, холос).

Чемпион руҳияти

Бу ерда турли қизиқарли жиҳатлар кўзга ташланади. Айртон Сенна пилот нафас олишда газга босиши, чиқарганда эса тўхташи кераклигини айтган. Бироқ замонавий шифокорларнинг фикрича, бурилиш пайтида нафасни ушлаб туриш бундай катта юрак уришида жуда катта хавфга олиб келади. Шунга қарамай, пойгачиларни тўғри нафас олишга ҳам ўргатишади.

Шунингдек диққатни бир жойга жамлаш ва реакция ҳам тайёргарликнинг муҳим жиҳатларида биридир. «Тиббиёт формуласи» клиникаси тадқиқотларига кўра, максимал реакция пойгадаги энг кичик вазиятларда керак бўлади, диққатни бир жойга жамлаш эса керакли ҳолатда тўғри қарор қабул қилишга туртки беради.

Диққатни бир жойга жамлашга ёрдам берувчи бир қанча тренажёрлар бор. Масалан турли рангларда ёзилган сўзларга эга бўлган дисплей. Агарда ранг унга таъриф берган сўз билан мос тушса – “ҳақиқат” тугмасини, тўғри келмаса эса – “ёлғон” клавишасини босиш талаб этилади. Оддий туюлади, тўғрими? Аммо жавоб беришга атиги бир сония берилади ҳамда керакли тугмалар доимий равишда ўз ўрнини алмаштириб туради. Ушбу тестни биринчи иштирок этишидаёқ юз фоизга бажарган фақатгина бир пойгачи бор - Марк Жене. 

Бир ярим соат катта жисмоний юклама ва босимда бўлиш нафақат танага мураккаблик туғдиради – онг ҳам доимий босимдан чарчайди. Айнан шунинг учун уни бир маромда ушлаб туриш муҳим. «Тиббиёт формуласи»нинг маълум қилишича, максимал равишда диққатни жамлаган пойгачи саралаш режимидаги ҳар бир айланада ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз 0,2-0,3 сонияга ютиши мумкин.

Реакциянинг ўрни жуда ҳам катта бўлмаса-да, пойгачилар бу билан шуғулланишда давом этмоқда. Женсон Баттон кабилар теннис тўпларини деворга шунчаки отишса, бошқалар ақлли конструкция ва пилотдан кетма-кетликда босиш талаб этиладиган чироқчалардан иборат Batak тренажёридан фойдаланади. 

Албатта юқоридаги машқларнинг барчаси пойгачиларнинг ҳаттоки фазогирлардан ҳам кўра босимларга кўпроқ бардош бера олишига сабаб бўлиши шубҳасиз.

Мавзуга оид