Спорт | 08:28 / 24.01.2017
4306
1 дақиқада ўқилади
Liberty Media «Формула-1» чемпионатларининг янги хўжайинига айланди
Американинг Liberty Media компанияси «Формула-1» чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқини харид қилиш жараёнини якунлади. Серия раҳбари сифатида расман Чейз Кэри тайинланди, у бундан аввал Ф-1 раиси лавозимида ишлаган. Берни Экклстоун, аллақачон раҳбарлик лавозимини тарк этиши ҳақида баёнот берган.
«Мен раҳбарликка муносиб кўрилганимдан хурсандман. Ф-1 биринчилигининг фойдаланилмаган имкониятлари катта. Ўтган йиллар мобайнида ажойиб етакчилик қилган Бернига миннатдорлик изҳор қилишдан хурсандман. У ва унинг жамоаси сабабли бу спорт тури бугунги ҳолатига келди. У ҳар доим Ф-1 оиласининг аъзоси бўлиб қолади», — дея Кэри сўзларидан иқтибос келтиради жамоа ахборотномаси.
Мавзуга оид
22:24 / 30.07.2017
Феттель «Формула-1» пойгасининг Венгрия Гран-приси ғолиби бўлди
14:32 / 20.02.2017
Нима учун «Формула-1» пойгачилари фазогирлардан ҳам зўрроқ
07:48 / 11.11.2016
Трампнинг ғалабаси «Формула-1» пойгачиси Пересга қимматга тушди
14:13 / 09.10.2016