Жаҳон | 17:11 / 24.02.2017
7181
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған ўртасидаги музокаралар қачон бўлиб ўтиши маълум

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Москвага ташрифи қачон амалга оширилишини маълум қилди.

Бундан олдинроқ Туркиядаги телеканаллар Эрдўған 9-10 март кунлари Москвага ташриф билан бориши ҳақида хабар тарқатганди.

"Ҳа. Шундай музокаралар режалаштирилган", деган Песков.

Қайд этиш керакки, бу Эрдўғаннинг Владимир Путин билан сўнгги ярим йил давомидаги тўртинчи учрашуви бўлади.

Путин билан мулоқот давомида Россия-Туркия муносабатларини яхшилаш бўйича масалалар муҳокама этилади. Шунингдек, бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ҳақида тўхталиб ўтилиши мумкин.

Эрдўған Россияга ташрифи вақтида санкциялар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи

Мавзуга оид