Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Борис Немцовни хотирлаб ўтказилган маршда 5 минг киши иштирок этди
Москвада 2 йил муқаддам ўлдириб кетилган мухолиф сиёсатчи Борис Немцовни хотирлаш марши ўтказилди.
Марш иштирокчилари Академик Сахаров проспектида ўз юришларини тўхтатишган ва плакатларни йиғиштириб тарқалишган.
Уларнинг бир қанчалари Немцов ўлдирилган кўприкда гуллар ўрнатиш учун йўл олишган.

ИИВ маълумотига кўра, ушбу маршда 5 мингга яқин киши иштирок этди. «Белый счетчик» ҳисобига кўра эса маршга 15,2 минг киши чиқди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни Москвада ўлдириб кетилган эди. Жиноят юзасидан тергов ишлари бугунги кунга қадар давом этмоқда.
Илгарироқ гумондорлардан бири — «Шимол» батальони командири ўринбосари Заур Дадаев айбини тан олган, сўнг бу сўзларидан қайтган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026