Спорт | 14:22 / 26.02.2017
8646
1 дақиқада ўқилади
Видео: 99 ва 92 ёшли югурувчилар ўртасидаги баҳсда ғолиб фотофиниш орқали аниқланди
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 99 ёшли Орвил Рожерс Masters Indoor Track & Field турнири доирасида 60 метрга югуриш мусобақасида 92 ёшли рақиби Диксон Ҳемфиллни ортда қолдирди. Қайд этиш керакки, аввалига ортда борган Рожерс марра чизиғи арафасида тезликни кучайтириб, чизиқни аввалроқ босган, ғолиб фотофиниш орқали аниқланган.
Ҳемфилл кейинроқ журналистларга берган интервьюсида келгусида ўз натижасини яхшилаш ниятида экани ҳақида гапирган.
Кекса югурувчилар 200, 400, 800 ва 1600 метр масофалар бўйича ҳам беллашишган, лекин бу масофаларнинг барчасида нисбатан ёшроқ бўлган Ҳемфилл биринчи бўлиб келган.