Шавкат Мирзиёев БМТни Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликка даъват этди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти БМТнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ҳамда бугунги куннинг бошқа хавф ва таҳдидларига қарши курашишда тутган муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича фикр алмашилди ва кўриб чиқилган барча масалалар бўйича томонларнинг позицияси ўхшаш экани таъкидланди. Истиқболда ўзаро муносабатларни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда амалга оширилаётган ривожланиш жараёнларида БМТни янада фаол иштирок этишга, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш борасидаги минтақавий долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликда ишлашга даъват этди.
Мирослав Енча самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, БМТ Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли барча йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024