23:35 / 03.03.2017
18924

Видео: Бэйл ўйин вақтидаги тажовузкор ҳаракати учун жазоланди

Испания қироллик футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси «Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйлни икки учрашувга четлатиштирди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Уэльслик футболчи «Лас-Пальмас»га қарши учрашувда рақибини туртиб юборгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланганди. Эндиликда футболчи Ла-лига доирасидаги «Эйбар» ва «Бетис»га қарши учрашувларни ўтказиб юбориши керак бўлади.

Бундан ташқари, «Реал» 700 евро, Бэйлнинг ўзи эса 600 евро миқдорида жаримага тортилган.

Мадридликлар раҳбарияти бу қарор юзасидан шикоят хати тайёрлаб жўнатишган.

Top