Жамият | 07:28 / 04.03.2017
5233
1 дақиқада ўқилади
Гаитининг собиқ президенти Рене Преваль вафот этди
Гаитининг собиқ президенти Рене Преваль 75 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Miami Herald нашри хабар бермоқда.
Собиқ президентнинг вафотини унинг рафиқаси Элизабет Преваль тасдиқлаган. Маълум қилинишича, Преваль уйида вафот этган. Унинг рафиқаси айни вақтда саёҳатда. Аёлнинг айтишича, у турмуш-ўртоғи билан 3 март куни эрталаб бир неча марта гаплашган.
"У аъло кайфиятда эди. Мендан қачон уйга қайтишимни сўради. Мен бу янгиликка ишона олмаяпман", деб айтган аёл.
Преваль Гаити президенти лавозимини 1996-2001 йилларда ҳамда 2006-2011 йилларда эгаллаган.
Таъкидланишича, Преваль Гаити тарихида президент лавозимида иккита муддатни тўлиқ ўтказган ҳамда "турмага қамалмаган ёки тўнтарилмаган, ёхуд ўлдирилмаган" ягона президент ҳисобланади.