БМТ 2016 йил охиридан буён Донбассда қурбонлар сони 2 баробар ўсганини маълум қилди
БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштириш марказиш ўз ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра 2017 йилнинг дастлабки икки ойида Украина шарқидаги қуролли можаролар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2016 йилнинг декабрь ойидагига таққослаганда икки баробар ортган.
Ҳисоботда айтилишича, Донбассда 2017 йил бошидан буён тинч аҳоли вакилларидан 111 киши жабрланган (20 киши ҳалок бўлиб, 91 киши яраланган). 2016 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бу кўрсаткич 51 нафарни ташкил қилганди.
Ҳужжатда қайд этилишича, кишиларнинг ҳалок бўлиши артиллерия зарбалари берилиши ва танклардан ўт очилиши оқибатида рўй бермоқда.
Бундан ташқари, 2014 йилда Донецк ва Луганск вилоятларида бошланган ҳарбий низо давомида буён ҳудудда 2000 минг нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 7000 мингга яқин киши яралангани қайд этиб ўтилган.
«Бу бошқармада мавжуд маълумотлар асосидаги ҳисобот. Қурбонлар сони аслида кўпроқ бўлиши ҳам мумкин», — дейилган ҳисоботда.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
14:50 / 01.11.2024