Жаҳон | 17:43 / 06.03.2017
8739
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда уюшган жиноий тўда тузганликда шубҳа қилинган давлат мулозими ҳибсга олинди

Қозоғистон  Геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш қўмитаси раиси Бозорбой Нурабоев жиноий гуруҳ тузганликда айбланмоқда, деб хабар тарқатади мамлакат Миллий коррупцияга қарши курашиш бюроси. Нурабоевнинг Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ер ости қазилма бойликларини қазиш ва фойдаланиш шартномасига эга бўлиш истагидаги тадбиркорлардан ўта катта миқдорда пора ундириш тизимини яратгани қайд этилмоқда.

Ҳозирда Нурабоев ва унинг муовини Ниёзбек Қурбонов ҳамда жиноятга алоқадор яна 16 нафар шахс ҳибсга олинган.

Жорий йилнинг олтинчи мартида Нурабоев “Акмола Голд” маъсулияти чекланган ўртоқлик жамияти вакилидан ер ости қазилма бойликларидан фойдаланиш учун шартнома имзолашга ёрдамлашгани эвазига 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга туширилган. Тергов манбааларида Нурабоевнинг жами олган поралари суммаси 100 минг доллардан ошиши айтилаяпти.

Бундан ташқари, Нурабоев ва Қурбонов ўз лаваозимларини суистеъмол қилган ҳолда ва махфий маълумотлардан фойдаланиб, ер ости қазилма бойликлари ўчоқларини яқинларига тегишли бўлган шўъба корхоналарга расмийлаштирганликда ҳам гумон қилинмоқда.

Мавзуга оид