Павел Дуров ҳукумат Telegram архивига кира олиши ҳақидаги хабарга жавоб қайтарди
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси ва Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров ўз твиттерида маълум қилдики, Россия махсус хизматлари Telegram трафигига кириш учун чекланмаган даражада имкониятга эга эмас.
Бундан олдинроқ «Газета.Ru» Валерий Соловей ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «ҳукумат Telegram мессенжери трафикига кириш ва 3 йиллик архивдан фойдаланиш имконига эгалиги бўйича шубҳаланиш учун жиддий асос борлиги» ҳақида ёзганди. Профессор бунга «Яровая қонуни» асос бўлишини билдирганди.
«Бу «ҳазил». Алоҳида давлатлардаги қонунлар Telegram сиёсатига таъсир кўрсатмайди», — дея жавоб қайтарган Дуров «Дождь» телеканали вакили Маргарита Журавлеванинг саволига.
Бундан олдинроқ ҳам Павел Дуров махсус хизматларга шифр калитлари берилишини кўзда тутувчи «Яровая қонун лойиҳаси» талабларини бажармаслигини маълум қилганди.
«Telegram шифрлаш маълумотлари ёки калитларини учинчи шахслар, жумладан, ҳукуматга бермайди. Айрим мамлакатларда қабул қилинадиган қонунлар ушбу сиёсатга таъсир ўтказмайди», — дея таъкидлаганди Дуров.
Ўтган йил ёзида Россия Давлат думаси депутат Ирина Яровая ва сенатор Виктор Озеров томонидан киритилган аксилтеррор қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилганди. Ушбу лойиҳа ахборот тарқатиш ташкилотчиларини маълумотлар шифрланган тақдирда махсус хизматларга уларни ўқиш имконини берувчи манбаларни тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Бундан бош тортилган тақдирда 1 миллион рублгача жарима кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024