Ҳаёт учун кураш: шимолий оқ каркидон йўқолиб кетиш ёқасида
Кения махсус ҳарбий бўлинмаси Судан лақабли шимолий оқ каркидонни кеча-ю кундуз қўриқлайди. Гап шундаки, ушбу ноёб турдаги сут эмизувчи ҳайвон дунёда йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлгани ҳайвонот олами ҳимоячиларининг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда.
2017 йил 6 март ҳолатига кўра, ушбу турдаги ҳайвондан атиги учта қолган бўлиб, уларнинг иккитаси урғочи ва яна бири Судан лақабли эркак каркидондир. Олимларнинг фикрича, эндиликда бу ҳайвонлар табиий равишда кўпая олишмайди, чунки Судан 44 ёшда бўлиб, у кексайган ҳисобланади. Бундан ташқари, у урғочи каркидон билан жуфтлашиши учун танлаганини жангда мағлуб этиши керак. Экрак каркидон урғочиларига нисбатан анча қарилиги ҳисобга олинса, бунинг ҳам иложи йўқ, дейишмоқда олимлар.
Шунга қарамай, ҳарбийлар Суданни браконьерлардан қўриқлашмоқда. Чунки, олимлар Судандан бошқа турдаги каркидонларни (хусусан, қора каркидонни) сунъий урчитишда фойдаланишни режалаштиришмоқда.
Таъкидланишича, сўнгги 50 йил давомида дунёдаги каркидонлар сони 100лаб марта камайган. Бунга уларнинг шохига бўлган талабнинг юқорилиги ҳамда қора бозорда унинг бир килограмми 75 минг долларгача баҳолангани сабаб бўлган.
Шу билан бирга, мутахассислар келгусида сунъий етиштириш технологияси шимолий оқ каркидонларни янгидан дунёга келтириш мумкинлигини ҳам рад этишмаяпти.
Мавзуга оид
10:50 / 14.10.2024
Кениялик спортчи марафонда янги жаҳон рекордини ўрнатди
19:01 / 06.09.2024
Кенияда бошланғич мактаб ётоқхонасида юз берган ёнғинда 17 нафар бола ҳалок бўлди
20:43 / 05.09.2024
Кенияда Париж олимпиадасида иштирок этган марафончи севган йигити томонидан ёқиб юборилди
23:14 / 03.09.2024