Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда бошланғич мактаб ётоқхонасида юз берган ёнғинда 17 нафар бола ҳалок бўлди
Мамлакат президенти мутасадди органларга ушбу даҳшатли ҳодисани яхшилаб тергов қилишни топшириб, айбдорлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
Кениядаги мактаб ётоқхонасида юз берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради BBC. Полициянинг маълум қилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки яна 13 нафар ўқувчи жиддий куйиш жароҳатларини олган.
Маҳаллий полиция вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирда 5 сентябр куни кечқурун Нери округидаги Hillside Endarasha Academy бошланғич мактабида содир бўлган ёнғин нима сабабдан юзага келганини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакат президенти Уилям Руто Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳукуматни «даҳшатли фожиани яхшилаб тергов қилишга» чақирди.
«Ўй-хаёлимиз Нери округидаги Hillside Endarasha академиясида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 17 нафар бола билан. Бу фожиавий янгилик. Омон қолганларнинг тезроқ соғайиб кетишлари учун дуодамиз.
Мутасадди органларга ушбу даҳшатли ҳодисани яхшилаб тергов қилишни топшираман. Айбдорлар жавобгарликка тортилади», — деб ёзади Кения президенти.
Hillside Endarasha Academy — хусусий бошланғич мактаб. У Кениянинг марказий ҳудудида, Найробидан 150 километр шимолда жойлашган. AFP маълумотларига кўра, мактабда 800 га яқин бола таълим олади.
Ётоқхонада 150 нафардан ортиқ ўқувчи бўлган — полиция
Маҳаллий полиция бошлиғи Пиус Муругунинг айтишича, ярим тунда ёнғин содир бўлган мактаб ётоқхонасида 150 дан ортиқ ўқувчи бўлган. Citizen TV журналистларига кўра, мактаб биноси ёғочдан қурилгани боис ёнғин жуда тез тарқалган.
Ҳозирда мактабда 824 нафар ўқувчи таҳсил олади, уларнинг аксарияти 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.
Кения мактабларида ёнғин тез-тез кузатилиб туради. 2022 йилда Кения ғарбида ётоқхона ёниб кетган ва натижада бир неча талаба ўт қўйишда гумонланиб ҳибсга олинган эди.
2017 йилда эса пойтахт Найробидаги Мои ўрта мактабининг ёқиб юборилиши оқибатида 10 нафар қиз ҳалок бўлган. Бундан 20 йил олдин Мачакос округида юз берган ёнғин эса 67 кишининг ўлимига сабаб бўлганди.
Бундан тўрт йил олдин эълон қилинган ҳисоботда Кениядаги ўрта мактабларнинг аксарияти ёнғинга қарши чора кўришга етарлича тайёргарлик кўрмагани ҳақида огоҳлантирилган эди. Кения мактабларидаги хавфсизлик стандартлари бўйича қўлланма 2008 йилда чиққан бўлиб, унда мактаб биноларининг эшиклари ташқарига очилиши кераклиги кўрсатилган. Аммо текширувлар давомида мактабларнинг ярмида эшиклари ичкарига очиладиган синфлар борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026