Спорт | 20:45 / 07.03.2017
7807
1 дақиқада ўқилади
Ибраҳимович 3 ўйинга дисквалификация қилинди
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия футбол ассоциацияси томонидан «Борнмут»га қарши ўйиндаги вазиятда айбдор деб топилди.
Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи 3 ўйинга дисквалификация қилинган ва унга нисбатан жарима тайинланган. У ўйин вақтида зўравонлик ишлатишда айбланган.
Ўйин вақтида «Борнмут» ҳимоячиси Тайрон Мингз Ибраҳимовичнинг бошини босиб ўтганди. Бунга жавобан Златан бошқа бир вазиятда унинг юзига тирсаги билан зарба берганди.
Эндиликда ушбу швециялик ҳужумчи АПЛ доирасида «Саутҳемптон» ва «Мидлсбро», шунингдек, Англия Кубоги доирасида «Челси»га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
14:55 / 30.11.2020