Спорт | 12:27 / 07.03.2017
5933
1 дақиқада ўқилади

Видео: Австралиялик баскетболчи NBA жамоасидаги дебют учрашувида оёғини синдириб олди

Австралиялик спортчи Эндрю Богут Миллий баскетбол уюшмаси (NBA) иштирокчиси «Кливленд Кавальерс» жамоаси сафидаги илк ўйинида оғир жароҳат олди. Унинг ўнг оёқ суяклари синган.

«Майами Ҳит» жамоасига қарши ўйиннинг иккинчи чораги бошида Богут рақиблар вакили Окаро Уайт билан тўқнашган ва майдонни жамоадошларига суянганча тарк этишга мажбур бўлган. Бу вақтда австралиялик спортчи янги жамоасида эндигина 58 сония ўтказишга улгурганди. Учрашув «Майами Ҳит»нинг 106:98 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Австралиялик баскетболчи 3 март куни «Кливленд» аъзосига айланганди. Бунга қадар ушбу 32 ёшли спортчи «Даллас Маверикс» сафида ўйнаган.

 

Мавзуга оид