Жамият | 17:23 / 08.03.2017
11772
2 дақиқада ўқилади

“Авиакассалар” бекати ёки Андижонда кўча номлашда муаммолар борми?

Фото: Kun.uz

Ўзбек халқи азалдан меҳнатсевар. Айниқса, қурилиш, ободончилик ишларида. Тинмай меҳнат қилади. Боиси меҳнатнинг самарасини кўрганда ундан оладиган завқни туйишни билади. Аммо баъзида меҳнатдан завқ эмас асаббузарлик, нодонлигу ношудлик намунасини ҳам оларкансиз. Бунга асосимиз бор. 

Андижон шаҳри бугун ҳар доимгидан ҳам обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Хусусан унинг марказий кўчалари-ю майдонлари. Заҳириддин Муҳаммад Бобур майдони Андижон шаҳрининг маркази, таъбир жоиз бўлса Андижоннинг юзи десак муболаға бўлмайди. Унга туташ кўчалар ҳам ана шу мақомда. Аммо бугун ана шу майдонга туташтирувчи “Бобур шоҳ” кўчаси, яъни халқ тили билан айтганда “Янги бозор” кўчасидаги биринчи бекатни “Авиакассалар” бекати деб номлашибди. 

Қизиқ, Андижондай маскандан етишиб чиққан забардаст олимлар камми ном беришга ёҳуд шоҳ ва шоир, дунё тамаддуни ривожига ҳисса қўшган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш ҳеч кимнинг хаёлига келмадимикин?

Кун.uz’га маълум қилинишича, ушбу бекат ёнида 10 га яқин авиакассалар фаолият юритгани учун шундай номланибди. Савол туғилади. Ана шу бекатдан кейинги бекатда гул сотувчилар фаолият юритади. Демак кейинги бекат “Гулбозор” бекати.

Мутасаддиларга таклифимиз бор: бекатларга ном беришда кенг мулоҳазалик бўлиш.

Мавзуга оид