Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
Тошкент шаҳридан сўнг аҳоли энг зич водийнинг учта вилояти – Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида яшайди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат жойга 83,2 киши тўғри келган.
Республикада энг зич аҳоли ҳудудлар орасида Тошкент шаҳрида, вилоятлар орасида эса Андижон вилоятида яшайди.
Энг сийрак аҳоли Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.
Аҳоли зичлиги вилоятлар кесимида қуйидагича бўлган (1 километр квадратда);
- Тошкент шаҳри – 6 909,6 киши;
- Андижон вилояти – 801, 3 киши;
- Фарғона вилояти – 610 киши;
- Наманган вилояти 418,7 киши;
- Хоразм вилояти – 334 киши;
- Самарқанд вилояти – 254,9 киши;
- Тошкент вилояти – 204,4 киши;
- Сирдарё вилояти – 216,5 киши;
- Сурхондарё вилояти – 145,7 киши;
- Қашқадарё вилояти – 126,6 киши;
- Жиззах вилояти – 72,1 киши;
- Бухоро вилояти – 51,4 киши;
- Қорақалпоғистон – 12,1 киши;
- Навоий вилояти 9,8 киши.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026