Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:58 / 08.03.2017
4956
1 дақиқада ўқилади
Тайвань соҳиллари яқинида 5,2 магнитудали зилзила юз берди
8 март куни Тайвань ороли соҳилларидан шарққа томон 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Тайваннинг марказий метеорологик бюроси маълум қилди.
Зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 6.10да (Тошкент вақти билан 3.10да) Илань уездидан 63,7 км узоқликда қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 41,6 км ер остида бўлган.
Жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш