Жаҳон | 17:24 / 09.03.2017
26436
1 дақиқада ўқилади

Путин яна 10 генерални ишдан бўшатди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Россия ФВВ, ИИВ ва Тергов қўмитасида фаолият юритган 10 нафар генерални ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақдаги ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар сайтида расман эълон қилинган.

Кадрлар ўзгариши сабаблари маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойи охирларида Россия ҳукумати шов-шувли кадрлар ўзгаришини бошдан кечирган эди. Мамлакат раҳбари ўшанда энг юқори лавозимларни эгаллаб турган 14 нафар амалдорни истеъфога чиқарган эди.

Шу йилнинг февраль ойи бошида ҳам Путин 16 генерални ишдан бўшатган ва Қримга прокурор тайинлаганди.

Мавзуга оид