Женевада 9 март куни ҳар йилги халқаро автосалон очилди. Унда автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўзларининг янги ғоя ва автомобиль моделлари билан иштирок этмоқда. Кўргазмага ташриф буюрган «Авто Mail.Ru» vc.ru учун автосалондаги технологиялар ҳақида бир қатор қизиқ маълумотларни тақдим этди.
Airbus ва Italdesign’дан Pop.Up автомобиль-дрони
Бу лойиҳа – инсониятнинг парвозлар ҳақидаги орзуси сабаб ишлаб чиқилди. Тахминларга кўра, эртами-кечми барча осмонда парвоз қила олади. Шунда шахсий ва жамоат транспорти ўртасидаги фарқ ҳам йўқолади. Pop.Up номли лойиҳа айнан шу фаразга асосланган. Авиация жиҳатлари Франциянинг Airbus фирмаси, автомобиль соҳаси эса Italdesign томонидан ишлаб чиқилиши мумкин.
Ғоя шундан иборатки, бу нафақат учар автомобиль, балки шаҳар транспортининг тўлақонли модулли тизимидир. Карбонли йўловчи капсуласи унинг марказий элементи саналади, у вазифаларга қараб автоматик дронга ёки “автомобилли” негизга автоматик тарзда уланади. Ҳар икки модулдаги куч қурилмалари электр двигателларига асосланган бўлиб, аккумуляторлар турлича.
Йўловчига Pop.Up’ни “шеринг” принципи асосида бронлаш учун смартфондан фойдаланиш кифоя, йўналиш ва ҳаракатланиш воситаси эса тизимнинг ўзи томонидан атрофдаги инфратузилма, йўллардаги ҳолат ва юзернинг шахсий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда тузилади. Албатта, буларнинг бари ҳозирча макет. У фақатгина ғоя ҳақида тасаввур беради, холос.
Маълумотларга эга Peugeot Instinct


Peugeot’дан ҳайдовчисиз автомобиль ғояси. Ҳайдовчи маълум бир ҳолатда Instincts’ни мустақил равишда бошқариши мумкин: бунинг учун салонда жойстик (автопилотга буйруқлар берувчи) ва педалларга эга штурвал бор. Шу билан бирга, автопилотда ҳаракатланишнинг спорт алгоритми ҳам мавжуд.
Бу машинада технологиянинг автомобиль қисмидаги янгиликлардан бири – бу «шутинг брейк» туридаги кузов ва 300 от кучига эга гибридли куч қурилмасининг қуввати. Замонавий электроника тизимига эса алоҳида эътибор қаратган маъқул: Samsung ARTIK негизи автомобилни ақлли уй тизими, қўл соатлари, смартфон, фитнес-билакузук ва бошқа технологиялар билан боғлайди.





















