19:14 / 10.03.2017
7797

Эрдўған Туркия ва Россия ҳамкорлигининг асосий соҳаси қайсилигини айтди

Кремлда Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Сиёсатчиларнинг учрашуви маҳаллий вақт билан соат 14:12да ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган.

Музокаралар яккама-якка форматда ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган.

Россия президенти учрашув аввалида Москва томони икки давлат ўртасидаги муносабатларни юқори даражага кўтариш бўйича 

Эрдўған Россия ва Туркия ҳамкорлигидаги асосий соҳа сифатида мудофаа-саноат мажмуаси ва энергетика соҳаларини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, "Турк оқими" газ қувури бўйича ишлар сурати керакли даражага қайтган.

Учрашувда Россия томонидан ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этган. Туркия делегациясида эса президентдан ташқари ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳоқон Фидан ва матбуот котиби Иброҳим Қалим бор.

Top