Жаҳон | 23:31 / 10.03.2017
7419
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған музокаралари якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Москвадаги музокаралари якунида икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2017-2020 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича дастур қабул қилинди.

Шунингдек, Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик мутахассислар тайёрлаш ва ахборотлар алмашиш бўйича англашув меморандуми, РФ Маданият вазирлиги ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2019 йилгача ҳамкорлик декларацияси имзоланган.

Бундан ташқари, Россия бош прокуратураси ва Туркия Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича протокол қабул қилинган.

Мавзуга оид