Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 нафар болани асраб олган эркак уларга шилқимлик қилгани маълум бўлди
Франциянинг Сена ва Марна департаментида камида 15 нафар бола асраб олинган оилада зўравонликка дуч келган, деб ёзмоқда Parisien газетаси.
Газетанинг ёзишича, ўтган ҳафта суд 55 ёшли оила бошлиғи Паскаль А.га ўз қарамоғидаги болаларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этганликда айбловлар қўйди. У ўз айбини рад этмоқда.
Унинг рафиқаси Клэр А. “шилқимлик қилишнинг кўплаб ҳолатларида шахсан бўлганини” тан олди. Айни дамда асраб олган она бу вазиятни яширгани учун юридик кузатув остида.
Нашрнинг хабар беришича, эр-хотинлар департамент ижтимоий ходимлари ассоциацияси ташкилотчилари саналади.
2010 йилда Паскалга нисбатан худди шундай гумон билан суриштирув иши очилганди. Полициянинг аниқлашича, васийлик кенгаши терговдан мустақил равишда Паскалнинг хатти-ҳаракати борасида қатор ҳисоботларни тайёрлаган. Бироқ бу суд жараёнига олиб келмаган.
2016 йилнинг ёзида эса Паскаль ижтимоий ходим лавозимида олти нафар болага нисбатан шилқимлик қилгани бўйича дастлабки суриштирув бошланди.
Департамент прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
15:29 / 03.04.2026