Ўзбекистон | 12:38 / 15.03.2017
3205
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Қозоғистон ва Россия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди

14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида бўлажак Ўзбекистон-Қозоғистон учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.

Шу куни ТИВда Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам қабул қилинган.

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарлик муҳокама қилинди.