Тожикистонда илк марта соғлиқни сақлаш кодекси қабул қилинди
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ҳукумат томонидан таклиф этилган соғлиқни сақлаш кодексини маъқуллади. Бу мамлакат тарихидаги илк соғлиқни сақлаш кодексидир.
Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Насим Олимзоданинг маълум қилишича, кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиши президент Эмомали Раҳмон кўрсатмасига кўра 2013 йилда бошланганди.
Кодекс давлат ва хусусий, шунингдек халқ тиббиёти фаолиятини тартибга солади.
Кодексга кўра, етарли тажрибага эга бўлмаган ёш тиббиётчилар хусусий фаолият юритишга ҳақли бўлмайди.
Вазирнинг қайд этишича, бугунги кунда Тожикистонда 601та хусусий тиббий хизмат кўрсатиш субъектлари ишламоқда.
Парламентнинг қуйи палатаси спикери Шукуржон Зухуровнинг қайд этишича, кейинги вақтларда Тожикистонда тиббий ускуна ва техникалар нархи ўсиб кетди. У шу йилнинг январида вазир этиб тайинланган Насим Олимзодага мурожаат қилган: «Агар сен вазирликдаги коррупцияни йўқотсанг, шифохоналарда, поликлиникаларда ва туғруқхоналарда ҳам бу муаммо тугайди».
Кодексда халқ тиббиётига муносабат билдирилган. Унга кўра, диний кўринишдаги табиблик хусусий тиббиёт сифатида қаралмайди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024