Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода зўравонлар ўзбек тилида гапиради, аммо воқеа Ўзбекистонда бўлмаган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс бир неча ёш болани хивчин билан савалаётгани акс этган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида олингани аниқланди.
Вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш учун Россия кетгани, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учрагани маълум бўлди.
Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, пункт аҳолисининг қарийб 70-75 фоизини ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
21:44 / 17.12.2025
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилди
19:46 / 17.12.2025