19:19 / 16.03.2017
6700

CITY PALACE “Тошиссиққуввати”дан ўз ҳақини ундирди

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “CITY PALACE” МЧЖнинг “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, корхонага нотўғри ҳисобланган 65 406 146,27 сўм миқдоридаги ортиқча қарздорлик суммаси олиб ташланди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “CITY PALACE” МЧЖнинг Юнусобод тумани Электр тармоқлари унитар корхонаси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, корхонага нотўғри ҳисобланган 31 647 046,70 сўм миқдоридаги пул маблағи қайтарилди.

Top