Спорт | 23:04 / 18.03.2017
8568
1 дақиқада ўқилади
Чанғичи қорда юрувчи машина томондан уриб юборилганига қарамасдан чемпион бўлди
Норвегияда "Биркебейнерреннет" марафонида қорда юрувчи машина (снегоход) маҳаллий чанғичи Мартин Сундбюни уриб юборди. Бу ҳақда TV2 телеканали хабар берган.
Марафоннинг 33 километрида Сундбюни қорда юрувчи машина туртиб юборган. Чанғичи бунинг оқибатида йиқилиб тушган, бироқ ўрнидан туриб, пойгани давом эттирган. Чанғичи ҳеч қандай жароҳат олмаган, бироқ унинг таёқчаси синган. Шунга қарамай, Сундбю жаҳон кубогини муддатдан аввал юта олди.
Марафон Рена ва Лиллехаммер шаҳарлари ўртасидаги 54 км лик масофадан иборат бўлган.