Порошенко: ХВЖ маблағлари Киевга ҳаводек зарур
Украина президенти Пётр Порошенко Минтақавий тараққиёт кенгаши йиғилишида Халқаро валюта жамғармасининг 1 млрд долларлик транши Киевга ҳаводек зарурлигини айтди. Бу ҳақда "112 Украина" телеканали хабар бермоқда.
"Бу бизга ҳаводек зарур бўлган 1 млрд долларгина эмас, балки у билан боғлиқ Европа Иттифоқининг макромолиявий ёрдами ҳамдир. Биз бунда ҳам барча мезонларни бажардик ва Европа Иттифоқининг маблағлари ХВЖ маблағлари ортидан Украина миллий банкига тушади. Бу эса қўшимча 600 млн евро маблағ", деб айтган Порошенко.
Порошенконинг айтишича, ХВЖ маблағлари "аниқ лойиҳалар, инфратузилмани қуришдан тортиб энергия тежашгача бўлган масалаларни ҳал қиладиган ҳудудий бирлашган жамоаларга" йўналтирилади.
Аввалроқ Порошенко ХВЖнинг Киевга 4-траншнинг ажратилиши масаласини кўриб чиқишни кейинга кўчириши Донбасс блокадаси билан боғланганини айтганди.
Мавзуга оид
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022
Порошенко: Киев Россиянинг Эрон дронларидан фойдаланганини исботлай олади
18:39 / 15.03.2022
Порошенко миллиардер мақомини йўқотди
20:42 / 17.01.2022