Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зерикиб қолган тўрт ёшли қизча бир соатга яқин жандарм билан гаплашиб ўтирди
Франциянинг Бове шаҳрида тўрт ёшли қизча зериккани туфайли тезкор хизматларга қўнғироқ қилди ҳамда уларнинг ходими билан телефон орқали гаплашиб ўтирди. Бу ҳақда Уаза жандармерия департаментининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Қизча 17 март куни уйда ёлғиз қолган ҳамда зериккани туфайли “17” тез чақириш рақамини терган. Унга жавоб берган жандарм қизчанинг онаси дўкондан келгунига қадар – 45 дақиқа давомида у билан суҳбатлашиб ўтирган.
Аниқлик киритилишича, жажжи қизча жуда қизиқувчан бўлиб чиққан ва кўплаб саволларни берган. Шу билан бирга, унинг онаси қизи жандарм билан телефонда узоқ вақт гаплашаётганидан ҳайратга тушди.
Кейинчалик уларнинг уйига патруль ҳам етиб келди. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари қизчанинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаётганига ишонч ҳосил қилишмоқчи бўлган. Улар “меҳрибон” онага болани ҳаттоки қисқа вақтга қадар ҳам ёлғиз қолдириб бўлмаслигини эслатишди.
Жандармларнинг сўзларига кўра, қизчага суҳбат ёқиб қолган ва у билан мулоқот қилган ходимни туғилган кунига таклиф этди.
Мавзуга оид
11:21
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
14:21 / 23.02.2026
Франция ТИВ Лиондаги фожиа ҳақидаги сўзлар сабаб АҚШ элчисини чақиртиради
09:12 / 18.02.2026
Франция Grinch танкерини жарима тўланганидан кейин қўйиб юборди
16:03 / 14.02.2026