Жамият | 16:57 / 25.03.2017
15284
3 дақиқада ўқилади

Гулистонда энди ҳар бир кўчанинг эгаси бор

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлинмалари ва вилоят хотин-қизлар қўмитасининг аҳоли пункларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фуқаролар яшаётган хонадонларнинг кўча тарафи ва атрофини тоза-ораста сақлаш, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экиш бўйича ташаббусларини маъқуллаган қарор қабул қилди. 2017 йил 2 февралдаги “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 44-сонли мазкур қарор ижросига эрта кўкламдан киришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлинмалари ва вилоят хотин-қизлар қўмитасининг таклифига асосан вилоятда ҳафтанинг ҳар шанба куни “Тозалик ва озодалик куни” деб эълон қилинди. 

Ҳовли жойларда истиқомат қилувчи хонадон эгалари кўча тараф ва атрофни тозалаш, ораста ҳолатда сақлаш, мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экиш ишларига масъул деб белгиланди.

Вилоят маркази – Гулистон шаҳри кўчалари атрофида жойлашган ташкилотлар ҳудудлари ва уларнинг ташқи томони ҳамда аҳоли хонадонларининг кўча тарафи намунали даражада ободонлаштирилиши, кўкаламзорлаштирилиши, тозаликка риоя этилиши ва ораста сақланиши таъминланишини ташкиллаштириш ва амалга оширилган ишлар натижасини ўрганиб боришга вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти, вилоят ва шаҳар ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари раҳбарлари бириктирилди. 

Шунингдек ҳар бир кўчага масъуллар бириктирилди. Кўча бошларига кўчанинг харитаси ва кўчанинг масъуллари исми ҳамда фамилиялари ёзиб қўйилди. Масъуллар орасида вилоят ҳокимининг ўзи, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, вилоятнинг йирик корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, масъулияти чекланган жамиятлар раислари бор. 

Бундан ташқари панноларда кўча схемаси, шу кўчада жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалар, турар-жойларнинг тасвирлари ҳам ёзиб қўйилган.

Мавзуга оид