Спорт | 20:56 / 01.04.2017
13864
2 дақиқада ўқилади

4-турда энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув аниқ бўлди

Олий Лига 4-тур якунларига кўра, Самарқандда ўтган «Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) учрашуви энг кўп томошабин тўплаган баҳс бўлди.

ПФЛ маълумотларига кўра, «Динамо» стадионида ўтган турнинг марказий ўйинида 13 105 томошабин ташриф буюрган. Бу тур доирасидаги энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйиндир. «Динамо» расмий сайти берган маълумотларга кўра, шу куни Самарқанддаги стадион сиғими сабабли, 5 мингга яқин мухлис ўйингоҳ ташқарисида қолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2-тур доирасидаги Самарқандда ўтган «Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувида 10 138 томошабин ташриф буюриб, баҳс 2-турнинг энг кўп мухлис тўплаган ўйини бўлган эди.

Шунингдек, 4-тур доирасида Навоийда ўтган «Қизилқум» - «Бухоро» учрашувида ҳам 10 103 томошбин ташриф буюрган. Фарғонадаги «Водий дербиси»да эса 4263 нафар томошабин тўпланган. Энг кам мухлис Тошкентдаги «Обод» ва «Бунёдкор» жамоалари учрашувига ташриф буюрган.

4-тур учрашувларига жами 37 949 нафар мухлис ташриф буюрган. Бу ўртача ҳар битта ўйинга 4 743 нафар ташриф буюрганини билдиради.

4-тур учрашувлари мухлислар ташрифи :

«Динамо» – «Навбаҳор» – 0:1. 13 105 томошабин.

«Қизилқум» – «Бухоро» – 0:1. 10 103 томошабин.

«Нефтчи» – «Қўқон-1912» – 1:2. 4263 томошабин.

«Насаф» – «Сўғдиёна» – 4:0. 4122 томошабин.

«Машъал» – «Пахтакор» – 3:0. 3447 томошабин.

«Локомотив» – «Олмалиқ» – 5:0. 1252 томошабин.

«Металлург» - «Шўртан» – 4:2. 936 томошабин

«Обод» – «Бунёдкор» – 1:1. 721 томошабин.

Мавзуга оид