Ўзбекистон | 17:56 / 03.04.2017
12492
6 дақиқада ўқилади

Agro Food Forum 2017: Ўзбекистонда озиқ-овқат соҳасидаги халқаро анжуман

Апрель ойининг биринчи куни Тошкентдаги “Зарқайнар” Ўзбек либослари галереясида “Agro Food Forum 2017” Халқаро анжумани бўлиб ўтди. Agro Food ҳафталиги доирасида ўтказилган форум мева ва сабзавотларни қайта ишлаш технологиялари ва озиқ-овқат хавфсизлиги мавзусига бағишланди. 

Тадбирда кичик ва ўрта бизнес вакиллари, бизнес-маслаҳатчилар ҳамда соҳа мутахассислари мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш сифатини ошириш, замонавий технологияларни танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. 

Кенг миқёсда ташкил этилган халқаро анжуманда жаҳонда етакчилик қилаётган FAM (Бельгия), OCTOFROST (Швеция), Cabinplant (Дания), OMIP (Италия), VISSER (Голландия), TOMRA (Бельгия), COMPAC (Янги Зеландия), FINIS (Голландия), Binder (Германия), Dutchgreenhouses (Голландия) каби компаниялар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Хорижий компания вакиллари форумга ташриф буюрган меҳмонларга мева ва сабзавотларни қайта ишлаш соҳасида яратилган замонавий технологиялар, уларнинг аҳамияти ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар беришди. 

Тадбир одатий форумлардан ўзининг оригиналлиги билан ажралиб турди. Ташкилотчилар форум дастурига масъулият ва ижодкорона ёндашгани боис, анжуман барча меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Буни иштирокчилар жонли ижродаги мумтоз мусиқа оҳанглари остида кутиб олиниши, танаффуслар пайтида фокус усталарининг чиқиши ва миллий чолғу асбоблари ижросидаги гўзал тароналар янграб турганидан ҳам сезиш мумкин бўлди.

Тушлик вақтида барча меҳмонларга тўйона ош улашилди. Тадбир сўнгида эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон томонидан жонли ижрода тақдим этилган севимли қўшиқлар барчани чинакамига мамнун этди.

“GENERAL MACHINERY GROUP” (GMG) ҳақида

Мазкур форум “GENERAL MACHINERY GROUP” (GMG) компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, у Марказий Осиёда фаолият олиб бораётган корхоналарга мева ва сабзавотларни қайта ишлаш технологияларини етказиб берувчи йирик компаниялар ичида энг етакчиси саналади. 

GMG – нафақат ускуналар етказиб беради, балки уларни ўрнатиб, созлаб, тўғри фойдаланиш бўйича таълим ҳам беради. 

Тадбирнинг нуфузи ва унда олға сурилган мавзуларнинг долзарблигини форумга ташриф буюрган меҳмонлар сонининг кўплигидан ҳам билиш мумкин. Мазкур тадбир чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда, маҳаллий тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантириши учун яқиндан кўмак бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзининг юксак ҳиссасини қўшиб боришига ишонамиз. 

ИШТИРОКЧИЛАР ФИКРЛАРИ

Алфонсон Калифано, OMIP (Италия) компаниясининг вакили:

“Ўзбекистон аграр соҳада етакчи мамлакатга айланиши учун мамлакатингизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Маҳсулот экиш ва уларни тез етиштириш учун жуда яхши ерлар, ажойиб таъмга эга мевалар мавжуд. Бу маҳсулотларни жаҳон бозорида сотиш учун Ўзбекистонда катта имконият бор. Бу борада компаниямиз ўз тажриба ва ёрдамини тақдим этишда давом этади. Фикримча, GMG Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши технологияларга бўлган катта потенциал талабини қониқтириш бўйича муваффақиятли иш олиб бормоқда”.

Рубен Ларсон, OCTOFROST (Швеция) компания асосчиси ва савдо директори:

“Тошкентда бўлиб ўтган Agro Food ҳафталиги менда катта таассурот қолдирди. Сабаби, кўргазма GMG томонидан аъло даражада ташкил этилган. Мазкур тадбирлар харидор, мижозлар, ҳамкасблар билан учрашиб, ўзаро фикрлар алмашиш учун катта имкон берди. Биз маҳсулотларнинг табиийлиги ва соф таъмини сақлаган ҳолда музлатиш технологиялари бўйича тажрибаларимиз билан ўртоқлашиш мақсадида ушбу форумда иштирок этдик”.

Симоне Заффоли, COMPAC (Янги Зеландия) савдо мутахассиси:

“Мен ушбу нуфузли анжуманда иштирок этаётганимдан жуда фахрланаман. Биз Ўзбекистон бозори юқори суръатлар билан ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Маҳсулотларни экспорт қилиш ва технологияларга бўлган эҳтиёжни қондириш йўлида илдам қадам ташланмоқда. Бугунги форум ва уч кун давомида ташкил этилган кўргазма мижозлар билан юзма-юз кўришиб, соҳадаги мавжуд имкониятларни янада яқинроқ ўрганишга ёрдам берди”.

Стивен Хеил, TOMRA (Бельгия) минтақавий cавдо мутахассиси:

Мазкур форум Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга фаолиятимиз ҳақида яқинроқ таништириш учун катта имкон берди. Бу эса инсонларнинг маҳсулотларни янада яхшироқ экспорт қилиш бўйича янги билим-кўникмалар олишида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, халқаро бозорда янада мустаҳкам ўринга эга бўлишда ҳам ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман”.

Абдулазиз Жўраев, Agro House компаниясининг менежери:

“Бизнинг асосий вазифамиз чет элдан келтирилган уруғларни фермерларга тақдим қилиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб беришдир. Компания 3 йил аввал ташкил этилган Agro World кўргазмасида иштирок этиб, кўплаб фермер ва деҳқонлар билан учрашиб, шартномалар имзолашга муваффақ бўлди. Мақсадимиз – барча мижозларимизнинг талаб-истагини қондириш ва мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга ўз ҳиссамизни қўшишдир”. 

Ташкилотчи компания сайти: gmgtrade.com

Реклама ҳуқуқи асосида.