Жамият | 10:25 / 05.04.2017
7131
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда агрономларга 39 та автомобиль берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов олиб борган мажлисда чигит экиш ишларини 18 апрелга қадар якунлаш, кузги буғдой парваришлашни сифатли олиб бориш, аҳоли таморқа ерларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kruz.uz нашри.

Таъкидланишича, жорий йил Қорақалпоғистонда 92 минг 100 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилмоқда. Пахта тозалаш корхоналари томонидан 3543 фермер хўжалиги билан 186 минг 200 тонна пахта етиштириш бўйича шартномалар тузилган. 

Чигит экиш ишларини сифатли олиб бориш учун 394 та отряд ташкил қилинган бўлиб, 722 тонна уруғлик чигит дориланган ва 109 та шохобчаларга етказиб берилган.

Жорий йил кутилаётган янгиликлардан бири - бу «Қорақалпоқпахтасаноат» ҳудудий филиали масъулияти чекланган жамияти томонидан республика бўйича 162 нафар агроном шартнома асосида ишга қабул қилинмоқда. Уларнинг ҳар бири 1 миллион сўм ойлик маош билан таъминланиб, туман ҳудудларига бириктирилган агрономларга 39 дона енгил автомашина ажратилмоқда. Улар фермер хўжаликларида чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда бойитилишини, униб чиққан кўчатларга агротехник тадбирларни сифатли олиб борилишини таъминлайди.

Мавзуга оид