Путин: Ўзбекистон билан товар айланмаси ҳажми 260 фоизга ўсган
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашув вақтида маълум қилдики, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ҳайратланарли даражада ўсган. Бу ҳақда «Газета.Ru» мухбири хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, товар айланмаси ҳажми баъзи ўринларда 260 фоизга ўсган.
«Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 2 баравардан ортиқроқ ўсган», — деган Путин.
Айни вақтда Россия Ўзбекистоннинг иккинчи йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади (Хитойдан кейин). Кейинги 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётидаги Россия инвестициялари ҳажми 6 миллиард долларни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги Россия ўрни - 17 фоизга тенг. Ўтган йилда Ўзбекистондан Россияга мева ва сабзавот етказилиши ҳажми 2,3 бараварга ошиб, 143 мин тоннани ташкил этган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024