Ўзбекистон | 19:17 / 05.04.2017
16399
1 дақиқада ўқилади

«Аэрофлот» Самарқандга янги мунтазам рейсни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 12 миллиард долларлик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув ҳамда 3,8 миллиард долларлик савдо шартномалари имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги кенгайтирилган тартибдаги учрашув вақтида маълум қилинди.

«Бу ташрифимиз чоғида умумий қиймати 12 миллиард доллар бўлган инвестициявий битимлар, 3,8 миллиард долларлик савдо келишувлари имзоланди», — деган Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти томонлар «Аэрофлот»нинг Самарқандга янги мунтазам рейсини йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олгани ҳақида қўшимча қилган.

«Биз Россия томонининг «Аэрофлот» авиакомпанияси томонидан Самарқандга қўшимча рейслар жорий этилиши бўйича таклифни қабул қилдик. Ишонаманки, бу биринчи навбатда юртимизга сайёҳлар оқими ортишига хизмат қилади. Бу масала кўп вақтдан буён ҳал қилинмай келаётганди» – дея қайд этган Ўзбекистон президенти ОАВ вакилларига.

Мавзуга оид