Ўзбекистон ва Россия ўртасида 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
«Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Президентимизнинг тарихий аҳамият касб этган ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади», дейилган ЎзА ахборотида.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қўшма баёнотни имзолашди. Ўзбекистон – Россия муносабатларини изчил ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги учрашув ва музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот берди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин музокаралар очиқлик, ўзаро ишонч ва амалий руҳда ўтганини таъкидладилар. Ташриф асносида эришилган 50дан ортиқ келишувлар, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон ва Россия тараққиётига, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини янада юксалтиришга, давлатларимиз ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия келишувлари
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин: Якуний баёнот
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024