Жамият | 22:33 / 08.04.2017
10256
1 дақиқада ўқилади

Байрут аэропортида йўлбарс болалари солинган қути бир ҳафта эътиборсиз қолдирилди

Баландлиги 16 см ва ҳеч қандай белгилари бўлмаган ёғоч қути Байрут аэропортида бир ҳафтадан кўпроқ қаровсиз ётди.

Қути очилганда эса унда учта йўлбарс боласи борлиги аниқланган. Йўлбарсларнинг аҳволи жуда абгор бўлган. Бундан ташқари, йўлбарсчалар турли ҳашаротлардан азият чекиб келишган. 

Қутида унинг ичида ҳайвонлар борлигига ишора қилувчи бирорта ҳам белги бўлмаган. Ливан ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотининг таъкидлашича, йўлбарсчалар Украинадаги Николаевск ҳайвонот боғидан Дамашқ ҳайвонот боғига етказилиши керак бўлган. 

Барча йўлбарсчалар мусодара қилинган. Ҳозирда улар соғ-омонлар ва аҳволлари яхшиланмоқда.

Таъкидланишича, йўлбарсчалар ўзларининг эгаларига, яъни кўринишича, қора бозорга қайтиши имконияти сақланиб қолмоқда.