Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan ўз автомобиллари нархи ошиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Интернетда маҳаллий автомобиллар нархи ошиши ҳақида тарқалган хабарлар асосга эга эмас. «Ўзавтосаноат» ва GM Uzbekistan АЖ матбуот хизмати бу борадаги миш-мишларни расман рад этиб чиқди.
«Facebook ижтимоий тармоғидаги қатор янгиликлар агентликлари саҳифаларида GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларини ошиши тўғрисидаги ҳабарларга оид сизлардан келиб тушаётган кўплаб саволлар муносабати билан шуни расман маълум қиламизки, GM Uzbekistan АЖ бундай хабарларга алоқадор эмас. GM Uzbekistan АЖ фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумот компаниянинг расмий интернет www.gmuzbekistan.uz ва Facebook ижтимоий тармоғидаги (@gmuzbekistanofficial) расмий саҳифаларида чоп этилади.
GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг моделлари, модификациялари, опциялари ва нархлари борасидаги ҳар қандай ўзгариш компаниянинг расмий интернет ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида олдиндан хабар қилинади», дейилган матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
18:00 / 05.12.2024
Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ҳисобига BYD'ларнинг таннархини пасайтириш режалаштирилмоқда
19:34 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёевга автомобил саноатидаги режалар ҳақида ахборот берилди
15:26 / 10.07.2024