Спорт | 00:17 / 11.04.2017
5241
2 дақиқада ўқилади

«Истиқлол» бош мураббийи «Локомотив»нинг кучли томони ҳақида гапирди

Осиё Чемпионлар Лигаси «А» гуруҳи 4-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Истиқлол» (Теҳрон) учрашуви олдидан меҳмонлар бош мураббийи Алиризо Мансуриён ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Локомотив»га қарши қизиқарли беллашув бўлади, улар Теҳронда яхши ўйин намойиш қилганди. Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Ўз майдонимизда бўлгани каби, эртага ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Фикримча, «Локомотив»нинг кучли томони – тажрибали жамоа эканида. Футболчилардан Темур Кападзени алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. У тажрибали ва етакчи футболчи. Рақиб тартибли ва интизомли ўйин намойиш қилади. Мураббий сифатида рақибнинг кучсиз томонлари ҳақида фикр билдира олмайман», – дея Мансуриённинг сўзларини келтиради ЎФФ расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» – «Истиқлол» учрашуви эртага, 11 апрель куни «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мавзуга оид