23:20 / 18.04.2017
25804

Давлат департаменти ал-Бағдодий қўлга олингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

АҚШ Давлат департаменти ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий жойлашган ҳудуд ҳақида маълумотга эга эмас.

"Биз унинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни тасдиқлай олмаймиз", дея департамент вакили сўзларини келтирган РИА Новости.

Бундан олдинроқ бир қатор нашрлар ИШИД раҳбари Мўсулдан қочиб кетаётганида, Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида қўлга тушгани ҳақида хабар тарқатганди.

Бугун Мўсулда ИШИДнинг асосий ҳарбий қўмондонларидан бири ўлдирилган. Абу Ҳожир ар-Руси лақабли бу жангари россиялик бўлгани айтилган.

Top