Фан-техника | 23:06 / 20.04.2017
12823
1 дақиқада ўқилади

Пойга симуляторларининг 34 йиллик ривожланиши бир роликда намойиш қилинди

YouTube’даги Donut Media каналида 1983 йилдан бошлаб то шу кунгача пойга симуляторларининг (компьютер ўйинлари) ривожланиши кўрсатилган ролик пайдо бўлди. Видеода ўйинларнинг графикаси, мураккаблиги ва уларни яратишдаги ёндашув қандай ўзгарганини кўриш мумкин. 

Биринчи пойга симуляторларидан бири 34 йил аввал чиққан "Chequered Flag" ўйини бўлган. Унда фақатгина учта машина ва учта трассагина бўлган. Замонавий пойга ўйинлари эса виртуал реаллик кўзойнакларини қўллаб-қувватлайди, автомобиллар кўрсаткичлари эса ҳақиқий машиналар кўрсаткичларига асосланган.