Путин ўзининг вориси ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Россия президенти Владимир Путин ундан кейинги президентни фақатгина халқ тайинлашини айтди. Путин Кремлда "Победа" ташкилий қўмитасининг йиғилишида ўзининг вориси ҳақидаги гапга шу тариқа муносабат билдирди.
"Президент ворисини Россия халқи демократик сайловлар асосида танлайди ва бошқа ҳеч ким эмас", деб айтди Путин Афғонистондаги уруш ногиронлари Умумроссия ташкилоти вакили Андрей Чепурнийнинг гапларига жавобан.
Иккинчи жаҳон урушининг нишонланишига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилишда Чепурний ўз ташкилотига гўёки Федерация кенгаши мудофаа қўмитасининг раҳбари биринчи ўринбосари Франц Клинцевич томонидан ташкиллаштирилаётган мунтазам текширувлардан шикоят қилиб, Клинцевич гўёки Путиннинг вориси сифатида Давлат думаси спикери Вячеслав Володинни айтганини таъкидлаб ўтди.
Путин Чепурнийнинг Клинцевич уруш фахрийлари ташкилотини "йўқ қилишга" уринишлари юзасидан билдирган эътирозларига бу можаро ҳақида биринчи марта эшитаётганини айтган ва уни ҳал қилишга ваъда берган. "Фикримча, афғон уруши фахрийларини "тугатамиз" қабилидаги гаплар билан қўрқитиб бўлмайди. Гап нимадалигини билишга ҳаракат қилиб кўраман", деб қўшимча қилган Путин ва ўз маъмурияти бошлиғи биринчи ўринбосари Сергей Кириенкога бу вазият билан шуғулланишга кўрсатма берган.
Клинцевичнинг ўзи эса Путиннинг вориси сифатида Володинни айтган-айтмаганини билиш мақсадида берилган саволга "Мен нима телбага ўхшайманми?", деб жавоб қайтарган.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024