Фоторепортаж. Француз ёшлари Макронга ҳам, Ле Пенга ҳам қарши

Фото: epa/vostock-photo
Франция пойтахти Париж шаҳрида юзлаб ўқувчилар мамлакат президентлиги учун сайловдаги икки номзод — собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон ва "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пенга қарши намойишлар ўтказишди.
Намойишчилар мактаб ва лицейлар олдидаги йўлларни ёпиб қўйишган. Улар "Ле Пен ҳам эмас, Макрон ҳам эмас" шиорларини ҳайқиришган.
Шундан сўнг турли кўчалардан чиққан намойишчилар Республика майдонига юриш бошлаган. У ердан эса Бастилия майдонига йўл олишган. Намойишчилар йўл давомида кўплаб дўконларнинг ойналарини синдиришган, ўт ёқишган.
Марш ҳукумат билан келишмасдан ўтказилганди. Ўқувчилар полицияга қарата тош ва бутилкалар ирғитган. Полициячилар намойишчиларни кўздан ёш сиздирувчи газ орқали тарқатган.
23 апрель куни Францияда президентлик сайловининг биринчи тури ўтказилган ва унда 11 номзод иштирок этганди. Натижаларга кўра "Маршда" ҳаракати раҳбари Эммануэль Макрон 24,01 фоиз, Марин Ле Пен эса 21,3 фоиз овоз олди ва улар иккинчи турга ўтишди. Франциянинг янги президенти номи 7 май куни ўтказиладиган иккинчи турдан кейин маълум бўлади.
OpinionWay томонидан чоршанба куни ўтказилган сўров натижаларига кўра, иккинчи турда Ле Пенга 40 фоиз, Макронга эса 60 фоиз киши овоз бериши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
-
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
Жаҳон | 01:40
-
NYT: Трампнинг оиласи апрел ойида камида 2 млрд долларга бойиди
Жаҳон | 01:09
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
Мавзуга оид

10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти

14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

07:54 / 02.04.2025