Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда келинларга пиёниста эрлари ақлини киритиб қўйиш учун юзлаб ёғоч таёқлар совға қилинди
Фото: Globallookpress.com
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида ижтимоий адолат ва қишлоқ туманлар ривожи вазири Гопал Бхаргава 700 нафар келинчакка ёғоч таёқларни тақдим этди. Бу ҳақда DailyMail хабар бермоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, аёллар улардан турмуш ўртоқлари спиртли ичимлик истеъмол қилгандан сўнг ўзларини ёмон тутадиган бўлишса, фойдаланишлари мумкин экан. Бундай ўзига хос совға маҳаллий ҳукумат томонидан ташкиллаштирилган оммавий тўй маросимида турмушга чиққан қизларга тақдим этилди.
Ҳар бир таёқда “Пиёнисталарни уриш учун” ва “Полиция аралашмайди” каби ёзувлар бор. Бхаргава аёлларга аввалига ўзларининг маст эрлари билан мулоқотга киришишни, бироқ улар эшитишни хоҳлашмаса, тўй совғасидан фойдаланишни тавсия қилди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, у кимнидир зўравонликка ундаш истагида эмас.
Вазирнинг сўзларига кўра, у бундай хатти-ҳаракат билан қишлоқ жойларда яшовчи ва ўзининг пиёниста эрлари томонидан уйда зўравонлик ҳолатларига дуч келувчи аёлларга эътибор қаратмоқчи бўлди.
Ҳаммаси бўлиб ёш келинларга 10 мингта шундай таёқ бериш режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026