Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё чемпионати. Финалда Ўзбекистондан 9 вакил
Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Осиё қитъа чемпионати финалига биргина йўқотиш билан етиб келди.
30 апрелдан 7 майга қадар Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати финалида 9 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этади.
Куннинг биринчи ярмида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди ва уларнинг барчаси ҳал қилувчи финал жангига йўлланма олди.
-56 кг вазн тоифасида Мурод Аҳмадалиев жанубий кореялик спортчи Ёнхун Ханни иккинчи раундда нокаут билан таслим қилди. Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ҳам хитойлик рақибини муддатидан аввал рингни тарк этишга мажбурлади.
Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг), Жасур Латипов (-52 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Исроил Мадримов (-75 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ва Иқбол Холдоров (-64 кг) ҳам ўз рақибларидан осонлик билан ўтишди. Кечанинг сўнгги жангларидан бирида эса Ўзбекистоннинг +91 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳодир Жалолов рингга чиқиб, сурияликлар вакили Муҳаммад Мулаесни биринчи раунддаёқ техник нокаут билан енгди.
Финал жанглари 7 майга белгиланган. Финалга энг кўп вакили билан чиққан иккинчи терма жамоа Қозоғистон бўлди - 5 нафар боксчи. Шунингдек финалга Жанубий Кореядан икки (-75 кг ва 52 кг), Мўғулистондан икки (-64 кг ва -49 кг), Ҳиндистондан бир (-60 кг), Хитойдан бир (-56 кг) нафардан спортчи чиққан.
Бугунги ярим финал жангларини сайтнинг YouTube порталидаги канали орқали кузатиш мумкин.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
12:49 / 14.02.2025